«Ўрим-йиғим мавсуми ҳам тугаб қолди. Умуман олганда, бу йил об-ҳаво яхши бўлди. Ҳосилдорлик йиллик ўртачадан юқори бўлиши кутилмоқда. 18 миллион тоннадан ортиқ ғалла йиғиштириб олиш режалаштирилган. Энди олдимизда турган вазифа маҳсулот сифатини пасайтирмасдан, уни яхши сақлашдан иборат. Қолаверса, ички талаб ва экспорт учун зарур бўладиган ғалла миқдори ҳам аниқ ажратилиши керак»
, — деди Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида.
Ҳукумат раҳбари Қозоғистон бу йил ўзини ғалла билан тўлиқ таъминлашини айтди.
«Ғалла ҳосили ўтган йилга нисбатан 30 фоизга кўп. Ўтган йили ўртача ҳосилдорлик гектарига 9,8 центнерни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 13 центнерга етди. Бу фермерларимизнинг тинимсиз меҳнати самарасидир. Бу ишда иштирок этган қишлоқ меҳнаткашларини ўрим-йиғим билан табриклаймиз ва машаққатли меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирамиз», — деди у.
Муаллиф: Марлан Жиембай
Фото: primeminister.kz