54 килограмм вазн тоифасидаги финалда Базарова Германия вакили Куцохристу Хрисоваланту билан «олтин» учун кураш олиб борди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан 5:0 (30-26, 30-26, 30-27, 29-27, 29-27) ҳисобида зафар қучди. Биринчи раундда қозоғистонлик рақибини икки марта нокаутга учратди.
Шундай қилиб, Элина Базарова ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги чиқишларини олтин медал билан якунлади, Куцохристу Хрисоваланту эса мусобақанинг кумуш медали соҳибига айланди.
Фото: Sports.kz