Қозоғистон авиация маъмурияти авиакомпанияга тренинглар ўтказиш, ишлаб чиқарувчининг янгиланган тартиб-қоидаларига риоя қилиш, шунингдек, парвозлаш, кўтарилиш пайтида ва эшелонда тезликни ўлчаш мосламаларини нотўғри кўрсатган тақдирда экипажларнинг ҳаракатларини тренажер ўқув дастурига киритиш тавсия этилди.
Ҳозирги вақтда SCAT авиация муҳандислик хизмати ва Қозоғистонга келган Boeing компаниясининг техник мутахассислари самолётни қайта ишга тушириш ва дастурий таъминотни ўзгартириш бўйича барча процедураларни якунладилар.
SCAT учувчилари дунёдаги сертификатланган ўқув марказларидан бирида малака оширишди. Компания келаси ҳафта синов парвозларини амалга оширишни режалаштирмоқда.