KASE фонд биржасидаги кунлик савдолар якунларига кўра, АҚШ долларининг тенгега нисбатан курси 2,33 тенгега ошиб, ўртача 438,43 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 15 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар 435,92 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 438,50 тенге, сотиб олиш 443,50 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи 437 тенге, сотиб олиш нархи 440,46 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова