Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, қозоғистонлик эшкак эшувчилар ҳисобида 11 олтин, 7 кумуш ва 12 бронза медал мавжуд.
16:14, 18 Июн 2024
Қозоғистон байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатида 30 медални қўлга киритди
Районг (Таиланд) шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича 17 мамлакат спортчилари иштирок этган Осиё чемпионати якунланди. Қозоғистонлик спортчилар икки ёш тоифасида – ўсмирлар ва ёшлар ўртасида турли номдаги 30 та совринни қўлга киритди, деб хабар беради Каzinform агентлиги.