ASTANA. Kazinform - «Wizz Air Abu Dhabi» авиакомпанияси 1 июлдан бошлаб Астана ва Абу-Даби ўртасида мунтазам йўловчи қатновларини ҳафтасига 3 мартадан 5 мартагача оширишни режалаштиряпти, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
«Шунингдек, 4 августдан бошлаб «Wizz Air Abu Dhabi» Алмати-Абу-Даби йўналиши бўйича мунтазам йўловчи рейслари сонини ҳафтасига 5 мартадан 7 мартагача (кунига) ошириш ҳам режалаштириляпти. Парвозлар Airbus 320 ва Airbus 321 русмли самолётларда амалга оширилади», - дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Қўмита Қозоғистон ва БАА ўртасидаги авиақатновлар сонининг кўпайиши мамлакатлар ўртасидаги туризм, маданий, сармоявий ва ишбилармонлик ҳамкорлигини янада ривожлантиришга, шунингдек, халқаро ҳаво ташиш бозорида рақобатни кучайтиришга ва авиачипталар нархининг пасайишга хизмат қилишини таъкидлади.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.