Буни тушуниш мумкин, чунки дастур кўпчиликка маъқул. Allur вакилларининг сўзларига кўра, компания юқори талабни кутган ва тайёрлаган.
«Қозоғистонликлар хавотирланмасин, ҳар ким ўзига ёқадиган автомобилни қулай фоизлар асосида сотиб олиши мумкин», - дейилади компания матбуот хизматида.
Бугунги кунда Allur дилерлик марказларида 4 мингга яқин автомобиллар бор. «Сарыарқа Авто Пром» заводида яна 3,5 мингта автомобил ҳудудларга жўнатишга тайёр турибди.
Келгуси ой эса завод 7 мингга яқин автомобил ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Аввалроқ Қозоғистонда имтиёзли автокредитлар дастури ишга туширилгани ҳақида хабар қилинганди . Эндиликда мамлакат аҳолиси дастлабки тўловсиз, 4 фоизли кредит асосида маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобилларни харид қилиш имкониятига эга.