Астанада “Марказий Осиё – Хитой” иккинчи саноат ва сармоявий ҳамкорлик бўйича форумида имзоланган ҳужжатлардан бирида бу ҳақда айтилади.
Лойиҳа - “Huawei 10G кенг полосали тармоқни кўргазмали синовдан ўтказиш” пилот лойиҳасини амалга ошириш” деб номланади. Шартнома Астана шаҳри маъмурияти ва “Хуавей Текнолоджиз Казахстан” МЧЖ ўртасида имзоланган.
«Kazakh Invest» компаниясининг маълум қилишича, лойиҳа 50G PON технологиясига асосланган телекоммуникация ечимларини амалга оширишни назарда тутади.
Аввалроқ Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ва “Қазақтелеком” АЖ ўртасида 3 мингдан ортиқ қишлоқни интернет тармоғига улаш бўйича инвестиция шартномаси имзоланган эди.