Улар мусобақада 13 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритдилар.
София Абубакирова 50 метрга баттерфлй сузиш бўйича индивидуал мусобақада олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, у 50 метрга чалқанча сузишда бронза медалини қўлга киритди. Бундан ташқари, София 4×50 метрга эркин сузиш, 4×100 метрга эркин сузиш ва 4×50 метрга аралаш эстафетада олтин медални қўлга киритди.
Максим Сказобцов 100 метрга баттерфляй усулида сузишда биринчи ўринни эгаллади. У 200 метрга баттерфляй усулида сузишда кумуш, 50 метрга баттерфляй усулида сузишда эса учинчи ўринни эгаллади.
Максим шунингдек, 4×50 метрга эркин сузиш, 4×100 метрга эркин сузиш ва 4×100 метрга аралаш эстафетада олтин медални қўлга киритди.
Егор Попов 100 метрга эркин сузишда олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, у 4×50 метрга эркин ва 4×50 метрга аралаш эстафетада биринчи ўринни эгаллади.
ҚР МОҚ маълумотларига кўра, Ришат Жумағулов 50 метрга баттерфляй усулида сузишда кумуш медални қўлга киритди. Бундан ташқари, у 4×50 метрга эркин ва 4×50 метрга аралаш эстафетада шоҳсупанинг биринчи поғонасига кўтарилди.