Қозоғистон АҚШ сайёҳлари учун хавф даражаси паст бўлган мамлакатлар қаторида

ASTANA. Kazinform — Қозоғистон АҚШ Давлат департаментининг сайёҳлик бўйича баҳолашида энг қулай мамлакатлар тоифасига киритилди. Қозоғистонга келаётган АҚШ фуқароларига оддий эҳтиёт чораларига риоя қилиш кифоя, деб хабар беради Kazinform агентлиги АҚШ Давлат департаментига таяниб.

Фото: Министерство туризма и спорта РК

Level 1 — АҚШ Давлат департаментининг саёҳат бўйича тавсиялар тизимидаги энг паст даража. Бу сайёҳлар учун оддий эҳтиёт чораларини кўриш кифоя эканини англатади. Қозоғистон ушбу тоифага киритилган.

Шунингдек, ушбу тоифага Канада, Япония, Швейцария, Португалия, Польша, Руминия, Словакия ва Словения ҳам киради.

АҚШ Давлат департаменти тизимида саёҳат бўйича тавсияларнинг тўрт даражаси мавжуд. Level 2 — эҳтиёт чораларини кучайтиришни, Level 3 — саёҳат қилиш заруратини қайта кўриб чиқишни, Level 4 - эса саёҳатдан воз кечишни тавсия қилади.

Фото: chekpoint

Буюк Британия, Испания ва Швеция 2-даражага киритилган. Туркия ҳам Level 2 тоифасида.

Шуни таъкидлаш жоизки, АҚШ Давлат департаментининг мазкур таснифи халқаро хавфсиз мамлакатлар рейтинги ҳисобланмайди. Бу АҚШ фуқаролари учун мўлжалланган бўлиб, халқаро саёҳат билан боғлиқ хавфсизлик хатарларини ҳисобга олган ҳолда берилган тавсиялар тизимидир.

Шунинг учун Қозоғистон бошқа бир қатор мамлакатлар қаторида АҚШ Давлат департаментининг саёҳат бўйича тавсияларида қулай мамлакатлар тоифасига киради.

Аввалроқ Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижлик сайёҳларнинг ҳар тўртинчиси Қозоғистон фуқароси экани ҳақида хабар берган эдик.