Транзит халқаро ноҳукумат ташкилотлари билан ҳамкорликда учинчи давлатларга кейинги парвозлар учун Алмати шаҳри аэропорти орқали амалга оширилади.
17:15, 26 Октябр 2021
Қозоғистон афғон аёллари учун гуманитар транзит даҳлизини тақдим этади
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон Республикасининг гуманитар соҳадаги халқаро мажбуриятларига содиқлигидан келиб чиқиб, Давлат раҳбари афғон аёллари – судьялар ва Парламент аъзолари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун транзит даҳлизи ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди.