«Бугунги кунда жисмоний тарбия ва спорт билан доимий шуғулланадиганлар сони доимий равишда ошиб бормоқда. 2019 йил якунларига кўра, 5,7 млн одамни ёки жами аҳоли сонининг 30,6 фоизини ташкил қилди. Қозоғистоннинг дунёнинг энг ривожланган 30 та мамлакати қаторига киришини таъминлаш учун, ушбу кўрсатгични 2025 йилгача 35 фоизга етказиш лозим», - деди А.Раимқулова.
Парламент Мажилиси Раисининг ўринбосари Г.Исимбаеванинг айтишича, овулларда спорт инфратузилмасининг етишмаслиги муаммо бўлиб турибди.
«Бюджет маблағларини тақсимлаш пайтида оммавий спортни ривожлантириш масаласига етарли даражада эътибор қаратилмаётгани ташвишлантиради», - деди Мажилис раиси ўринбосари.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов