«Мамлакат аҳолиси 2020 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, 18 миллион 785,0 минг кишини ташкил қилди. Шу жумладан 11 миллион 066,2 минг киши (58,9%) шаҳар аҳолиси ва 7 миллион 718,8 минг киши овулларда (41,1%) яшайди», -дейилади хабарда.
Қўмита маълумотларига кўра, ўтган йилнинг 1 сентябрига нисбатан аҳоли сони 237,5 минг кишига ёки 1,3 фоизга кўпайди. Энг катта ўсиш Қозоғистоннинг 3 шаҳрида: Алмати (63,1 минг киши), Нур-Султан (50,0 минг киши) ва Чимкентда (31,8 минг киши) қайд этилди.
Муаллиф: Марлан Жиембай