ASTANA. Kazinform - Қозоғистон 26 давлат билан ўзаро визасиз режимни жорий этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Улар орасида Австрия, Саудия Арабистони, Сан-Марино, Баҳрайн ва бошқа давлатлар бор. Бу ҳақда Kazinform ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Фуқаролари Қозоғистонга электрон виза олиш учун мурожаат қилиши мумкин бўлган давлатлар рўйхатини кенгайтириш ва таклифнома талабини бекор қилиш масалалари ҳам кўриб чиқиляпти. Бундан ташқари, БАА резидентлари учун визаларни соддалаштирилган тарзда расмийлаштириш масаласи муҳокама қилиняпти.
«Қозоғистон хорижлик саёҳатчилар учун қизиқарли ва вазирлик мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини тўлиқ очиб бериш устида ишлаяпти. Жумладан, кирувчи сайёҳлар оқимини ошириш орқали. Миграция назоратини яхшилашга қаратилган механизмлар амалга ошириляпти. Масалан, eQonaq ахборот тизими», - дейди ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги расмий вакили Молдир Абдуалиева.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.