Хитойлик спортчилар 85 медаль (32 олтин, 27 кумуш ва 26 бронза) билан биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин 45 медаль (16 олтин, 15 кумуш ва 14 бронза) билан Жанубий Кореяга насиб этди, Япония эса 37 медаль (10 олтин, 12 кумуш ва 15 бронза) билан кучли учликни якунлади. Қозоғистон терма жамоаси 20 та медални қўлга киритди: 4 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза.
7 февраль куни Харбин шаҳрида (Хитой) IХ қишки Осиё ўйинлари бошланди, унда 137 нафар қозоғистонлик спортчи иштирок этди. Ўйинларга Осиёнинг 32 давлатидан жами 1000 дан ортиқ спортчи ташриф буюрди. Ёпилиш маросими бугун кечқурун бўлиб ўтади.