Қозоғистон 2025 йилда ватандошларга қанча квота ажратади

ASTANA. Kazinform – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги 2025 йилда ватандошларни қабул қилиш квотаси лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига чиқарди.

Фото: qandastar.kz

“2025 йил учун Ватандошларни қабул қилиш бўйича ҳудудий квоталар сони 2309 кишини ташкил этади”, — дейилади буйруқ лойиҳасида.

Кўчиб ўтувчиларни (мамлакат ичида) қабул қилиш квотаси эса 7 344 киши этиб белгиланади. Вазирлик вакилларининг таъкидлашича, бу ердаги кўчиб ўтувчилар квотаси Қозоғистон ичида иш билан таъминлаш дастурлари доирасида кўчиб ўтувчиларга берилади.

“Ҳужжатда ишчи кучи етишмайдиган ҳудудларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, 9 минг 653 нафар кишини қабул қилиш учун ҳудудий квотани тасдиқлаш кўзда тутилган”, – дейилади ҳужжатда.

Яъни, кўрсатилган квотага киритилган шахслар республиканинг ишчи кучи етишмайдиган ҳудудларига юборилади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил учун аҳоли пунктларида ватандошларни қабул қилиш квотаси 2433 нафарни ташкил қилган эди.