Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология қўмитаси ҚР Ҳукуматининг “Қозоғистон Республикаси ҳудудида вақтни ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш киритиш лойиҳасини тайёрлади. Ҳужжатга кўра, 5-соат минтақаси бутун Қозоғистон ҳудудига татбиқ этилади, деб хабар беради Каzinform.
Лойиҳада Қозоғистон ҳукумати Астана шаҳри, Алмати шаҳри, Чимкент шаҳри, Ақмола, Алмати, Жамбил, Қарағанди, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон ва Туркистон вилоятлари, шунингдек, Жетису, Абай ва Улитау 29 февралдан 2024 йил 1 мартга ўтар кечаси (соат 00:00 да) маҳаллий вақтни 1 соат орқага қайтаради.
“Ушбу қарор биринчи расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн календар кун ўтгандан кейин кучга киради”, – дейилади қарор лойиҳасида Ashyq НҚА веб-сайтида.
Ҳужжат жорий йилнинг 22 декабрига қадар жамоатчилик муҳокамаси учун очиқ бўлади.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы