ҚР Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, меморандум Қозоғистонда Tier III–Tier IV даражали юқори ишончли маълумотларни қайта ишлаш маркази қуриш лойиҳасини амалга оширишни кўзда тутади.
Объектнинг режалаштирилган қуввати 50 дан 200 МВт гача бўлади. 200 МВт қувватга эга (Tier IV даражали) дата-марказини қуришга инвестицияларнинг тахминий ҳажми 1,5 миллиард доллардан 3 миллиард долларгача бўлади.
Лойиҳани барқарор ва мустақил энергия билан таъминлаш мақсадида 250 МВт гача қувватга эга газ электр станциясини қуриш режалаштирилган. Ушбу йўналишдаги инвестициялар ҳажми 200 дан 400 миллион долларгача баҳоланяпти.
Ҳозирда лойиҳа учун жой танлаш ишлари олиб бориляпти. Газ инфратузилмасига яқин жойлашган объектларга устувор аҳамият берилади, бу эса самарали энергия ишлаб чиқариш ва объектнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди.
“Қозоғистоннинг ноёб географик жойлашуви, салқин иқлими ва нисбатан арзон электр энергияси халқаро маълумотлар марказларини жойлаштириш ва рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун қулай шароитлар яратади”, — таъкидлади Жаслан Мадиев.
Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши мамлакат рақамли инфратузилмасини ривожлантиришга, хорижий инвеститцияларни жалб этишга ва Қозоғистоннинг минтақавий технология маркази сифатидаги обрўсини мустаҳкамлашга ёрдам беради.