«Бугунги кунга келиб, 14 мамлакат билан ҳаво алоқаси тикланди ва парвозлар сони ҳафтасига 95 тага етказилди. Энг кўп йўловчилар Нур-Султан ва Алмати шаҳарларига келади, 6 октябрдан бери 1 миллиондан ортиқ одам давлат чегарасини кесиб ўтган. 203 минг киши ПЗР тест текширувидан ўтказилди ва 1042 бемор аниқланди», - деди Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой.
Унга кўра, сентябрдан январь ойигача Қозоғистонда КВИни геномик тадқиқот натижаларига кўра, янги коронавирус штаммлари («Британия», «Жанубий Африка», «Бразилия») аниқланмаган.
«Ҳозирда ПЗР-тестнинг феврал-март ойларидаги мусбат натижалари бўйича генетик тадқиқотлар олиб борилмоқда. Унинг мутацияга учрагани ёки учрамаганлиги аниқланади», - деди вазир.
Муаллиф: Зарина Қахарман