«Йўловчилар вагонлари паркини модернизация қилиш бўйича давлат томонидан ёрдам чоралари кўрилди. Ўтган йили биз 109 та вагон сотиб олгандик, бу йил эса 100 та янги вагон сотиб олишни режалаштирмоқдамиз», - деди вазир.
Бундан ташқари, Б.Атамқулов имконияти чекланган йўловчилар учун яратилаётган қулайликлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.
«Айни пайтда 44 та йўналишда 98 та махсус купе вагонлар мавжуд ва уларда вагон ичида мустақил ҳаракатланадиган, вагонга миниб тушадиган аравалар бор. Шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга йўналишларда улар учун 50 фоизлик чегирма мавжуд», - деди Б.Атамқулов.