Иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш бошқармаси бошлиғи Гулбарам Мусағазинанинг айтишича, бултур вилоят иқтисодиётига 288,1 млрд танга маблағ жалб қилинган. Жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 1 трлн тангадан зиёд бўлди.
«Саноат маҳсулотлари ҳажми 15,3%, қурилиш ишлари 6,6%, турар жой ҳажми 12,1% ўсди. Ташқи инвестициялар 2,4% ошди. Ташқи савдо айланмаси 13,8% кўпайиб, 2,1 млрд АҚШ долларини ташкил қилди. Агросаноат соҳасидада чорвачилик ишлаб чиқариши 1,9% ошди, аммо дон тушуми 32,8% фоиз камайди. Бу ўтган йилга қурғоқчилик билан боғлиқдир», - деди Г.Мусағазина.
Вилоят ҳокими Архимед Мухамбетов кўрсатгичларнинг яхшилигини таъкидлаб, шу суръатни йўқотмаслик бўйича кўрсатмалар берди.
Муаллиф: Қасқирбай Қойшиман