Кортга қайтган 40 ёшли Галина Воскобоева илк ғалабасига эришди

Фото: Фото: ҚТФ

ASTANА. Кazinform — Қозоғистонлик теннисчи, 40 ёшли Галина Воскобоева Монреаль (Канада) WТА 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида иккинчи даврага йўлланма олди.

Тўрт йиллик танаффусдан сўнг Г.Воскобоева ўтган ой Вашингтон WТА 500 турнирида россиялик Камилла Раҳимова билан биргаликда иштирок этди ва биринчи босқичда америкаликлар Софья Кенин — Кэролайн Доулхайдга 5:7, 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

Бу сафар К. Раҳимова билан биргаликда Монреалдаги илк учрашувини норвегиялик Улрикке Эйкери — япониялик Эри Ходзумига қарши ўтказди.

Қозоғистон-Россия жуфтлиги 6:2, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

1 соату 21 дақиқа давом этган ўйинда Воскобоева — Раҳимова 2 та эйс билан бирга 8 та брейк-пойнтнинг 5 тасидан фойдаланишди. Уларнинг рақиблари 1 эйс ва 2 та брейкдан (8 та брейк-пойнт) ошиб кета олмадилар.

Галина Воскобоева – Камилла Раҳимова чорак финал йўлланмаси учун америкаликлар Софья Кенин — Кэролайн Доулхайд билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Монреаль турнирининг тўртинчи босқичига чиққани ҳақида хабар берган эдик.