«2021 йил 1 июл ҳолатига кўра, ҳинд штаммини аниқлаш учун ПЗР томонидан 414 та намуналар текширилди. Натижаларга кўра, ҳинд штамми Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарлари ва барча вилоятларда топилган. Мутациянинг ҳақиқатан ҳам борлиги ва унинг «Дельта« штаммига мансублиги ДНК намуналарининг тўлиқ геном секвенцияси тугагандан сўнг якуний тасдиқланади», - дейилади комиссия хабарида.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, 2021 йил 1 июл ҳолатига кўра коронавируснинг «Дельта» штамми дунёнинг 96 мамлакатида аниқланган.