ЖССТнинг фавқулодда йиғилишида «таҳдидли» янги версия расман таснифланди ва «Омикрон» деб номланди. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, вирус Исроил ва Европага тарқалди.
Россия ҳукумати жума куни Африканинг саккизта давлати, Мадагаскар ва Гонконг фуқароларининг янги версия тарқалиши сабабли мамлакатга киришини тақиқлади. COVID-19 инфексияси тарқалишига қарши курашиш бўйича тезкор штаб хабарномасида қайд этилишича, чеклов 28 ноябр соат 00:00да жорий этилади. Рўйхатга Жанубий Африка, Ботсвана, Лесото, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Эсватини ва Танзания киритилган.