10 февралдаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, Қозоғистоннинг иккита вилояти ва битта шаҳри ҳали ҳам «қизил» зонада. Улар: Ақмола, Павлодар вилояти ва Нур-Султан шаҳри.
«Сариқ» зонага: Қостанай, Шимолий Қозоғистон ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари киради. Илгари «сариқ» зонада бўлган Атирау вилояти «яшил» зонага кирди.
Бошқа барча ҳудудлар «яшил» зонада.
Умуман олганда, Қозоғистон коронавирус тарқалиш хавфи бўйича «яшил» зонада.