8 февралдаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, Қозоғистоннинг иккита вилояти ва битта шаҳри «қизил» зонада. Улар: Ақмола, Павлодар вилояти ва Нур-Султан шаҳри. Кеча «сариқ» зонада бўлган пойтахт бугун яна «қизил» зонага қайтди.
«Сариқ» зонага: Қостанай, Атирау, Шимолий Қозоғистон ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари киради. Кеча «сариқ» зонада бўлган Шарқий Қозоғистон бугун «яшил» зонада.
Бошқа барча ҳудудлар «яшил» зонада.
Умуман олганда, Қозоғистон коронавирус тарқалиш хавфи бўйича «яшил» зонада.