«Касалликнинг энг кўп тарқалиши мамлакатнинг энг йирик мегаполисларида, яъни Алмати, Нур-Султан ва Чимкентда кузатилмоқда», - деди Ажар Ғиният.
Унинг сўзларига кўра, охирги ҳафтада касалланганларнинг 70 фоизи Алмати (1107 та ҳолат ёки 43,2 фоиз) ва Нур-Султан (576 ҳолат ёки 22,5 фоиз) шаҳарларида қайд этилган.
«Коронавирус тарқалиши ҳолатлари кўпайганига қарамай, беморларни касалхонага ётқизиш даражаси паст», — деди вазир.
Жорий йилнинг 15 июл ҳолатига кўра 139 та юқумли касалликлар шифохонасида стационар ёрдам кўрсатилмоқда. Уларда беморлар учун 3282 ўрин ажратилган. Айни пайтда ушбу шифохоналарда 570 нафар бемор даволанмоқда.