15 февралдаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, Павлодар вилояти «қизил» зонада. Илгари «қизил» зонада бўлган Ақмола вилояти «сариқ» зонага ўтди.
«Сариқ» зонада: Нур-Султан шаҳри, Қостанай, Шимолий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон ва Ақмола вилоятлари.
Бошқа барча ҳудудлар «яшил» зонада.
Умуман олганда, Қозоғистон коронавирус тарқалиш хавфи бўйича «яшил» зонада.