Ўтган кун давомида Қозоғистонда 2132 киши коронавирусдан соғайди.
Қозоғистонда ушбу инфекциядан жами 42 388 одам соғайган.
Шунингдек, сўнгги бир кун ичида Қозоғистонда 1808 киши коронавирусни юқтирган.
Уларнинг 913 таси клиник белгиларсиз ташувчилар сифатида рўйхатга олинган.
Айни пайтда мамлакатда касалланиш ҳолатларининг умумий сони 68 703 кишини ташкил қилмоқда.