Ломбардияда, мамлакатнинг энг кўп зарар кўрган ҳудудида уч киши ҳалок бўлди. Бу минтақада 27 февралдан бери қайд этилган энг паст ўлим кўрсаткичидир. Ҳозирги кунда Италияда коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 34 657 кишига етди.
Расмийлар, шунингдек, бир кунда мамлакатда инфекция юқтиришнинг 218 та янги ҳолат қайд этилганлигини маълум қилишди. Шундан 143 таси Ломбардияда аниқланган.
Душанба куни Апулия, Фриули-Венеция-Джулия, Сицилия, Сардиния, Умбрия, Валле-д'Аоста ва Базиликата ҳудудларида коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.
Италияда COVID-19 вирусини юқтирганларнинг умумий сони 238 720 кишига етди, 183 426 киши даволаниб чиққан.