Исроилда «яшил паспорт» деб номланган ҳужжат муомалага киритилди. Уни коронавирусга қарши вакцина билан эмланган ёки эпидемиядан сўнг соғайиб чиққан одамлар олишлари мумкин.
Ушбу сертификат эгаларига фитнес-студияларда, спорт тадбирларида, меҳмонхоналарда, театрда ва кинотеатрларда қатнашишга рухсат берилади. Исроил Соғлиқни сақлаш вазири Юлий Эдельштайннинг таъкидлашича, мамлакатда 3,2 миллиондан ортиқ одам имтиёзлардан дарҳол фойдаланишлари мумкин.