Сичуань провинциясининг Лучжоу шаҳрида 1 март куни креатив сартарошлар олган видео ижтимоий тармоқда тарқалиб кетди. Шоввозлар устарани, соч қуритиш мосламасини узун чўпга ўрнатиб, ўша орқали соч олишяпти. Ҳатто мижознинг сочи ҳам масофадан туриб ювилмоқда.
Сартарошхона эгасининг айтишича, унинг ушбу «инновацион» ғоясидан мижозлар фақат хурсанд бўлишмоқда.
Муаллиф: Мухтар Мурат