Жами 6,9 минг одам вирус юқтирган бўлиши мумкин деб гумон қилинмоқда.
Бир сутка ичида Хитойнинг 30 та провинциясида, автоном туманларида ва шаҳарларида касаллик юқтирганлар сони 1771 одамга кўпайди. 515 беморнинг аҳволи оғир, 26 нафар одам вафот этди (Хубэй провинциясида – 24, Пекинда – 1, Хайнанда – 1). 9 нафар бемор касалхонадан чиқарилди, 2077 одам янги коронавирус юқтирган бўлиши мумкинлар қаторига қўшилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус юқтирганларнинг жами сони 4515 одамни ташкил қилади. Шундан 106 нафари ҳалок бўлган.
Муаллиф: Руслан Сүлейменов