Германияда SARS-CoV-2 вирусини юқтириш ҳолатлари сони янги юқори даражага етди. Роберт Кох институти (RKI) 26 январ, чоршанба куни маълум қилишича, пандемия бошланганидан бери биринчи марта касалланиш ҳолларининг ҳафталик коффициенти 100 000 аҳолига 900 нафардан ошиб, 940,6 ни ташкил қилган. Аввал бу кўрсаткич 894,3 нафарга тенг эди.
Ўтган кун давомида 164 мингта янги ҳолатлар аниқланган (бир кун аввал – 126 955 ва ўтган чоршанба куни 112 323). Шундай қилиб, 21 январда қайд этилган аввалги антирекорд - 140 160 ортда қолган.