Коронавирус: Дунёнинг энг бой одамлари бир кунда 139 млрд долларидан айрилишди

Фото: None
NEW YORK. Kazinform – АҚШ ва бошқа мамлакатлардаги биржаларда савдо индекслари кескин пастлади, деб хабар беради Kazinform Bloomberg агентлигига ҳавола қилиб.

Биржадаги нархлар пастлаши туфайли дунёдаги энг бой 500 одам бир кунда жами 139 млрд долларидан айрилишди.

Франциянинг LVMH (Louis Vuitton Moet Hennessy) компаниялар гуруҳи бош директори Бернар Арно ва Amazon корпорацияси раҳбари Джефф Безослар ҳар бири 4,8 млрд доллардан йўқотишди. Испаниянинг Zara савдо тармоғи эгаси Амансио Ортега 4 млрд доллар, Facebook компанияси раҳбари Марк Цукерберг 3,48 млрд доллар, Google компанияси асосчиси Ларри Пейдж 2,7 млрд доллар йўқотишган.

Янги коронавирус жаҳон иқтисодиётига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар туфайли АҚШ фонд биржасида душанба куни савдо индекслари кескин пасайиш билан ёпилди.

Сўнгги хабарлар