«Ишлаб чиқарувчилар билан музокараларни ҳисобга олган ҳолда, жорий йилнинг сентябрь ойигача Қозоғистонда вакцина билан эмлаш учун тахминан 10 миллион кишини ёки 100 фоиз контингентни таъминлаш режалаштирилган», - деди вазир.
Унинг таъкидлашича, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатдаги ва дунёдаги эпидемиологик вазиятни доимий равишда кузатиб боради.
Апрель ойида 2 миллионга яқин одамга вакцина билан эмлаш имкониятини тақдим этиш режалаштирилган. Бундан ташқари, ҳозирги кунда ҳудудларда иммунизация ишлари 916 та эмлаш пунктларида олиб борилмоқда.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов