18 февралдаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, Қозоғистоннинг фақат битта вилояти «қизил» зонада қолмоқда. Бу Павлодар вилояти.
«Сариқ» зонада: Нур-Султан шаҳри, Ақмола, Қостанай, Шимолий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон вилоятлари.
Бошқа барча ҳудудлар «яшил» зонада.
Умуман олганда, Қозоғистон коронавирус тарқалиш хавфи бўйича «яшил» зонада.