Маълум қилинишича, Буюк Британияда вакцинанинг минимал бир дозаси сифатида эмланганларнинг умумий сони 8 977 329.
Мамлакатда сўнгги ярим кун ичида ярим миллиондан ортиқ аҳоли биринчи вакцинациядан ўтган.
Ўтган куни Англияда – 549 943, Уэлсда – 299 ва Шотландияда –23 055 нафар аҳоли вакцина билан эмланди.
Шимолий Ирландияда қилинган эмлашлар сони эълон қилинмаган. Аввалги рекорд кун - 23 январь, 491 970 киши сўнгги 24 соат ичида биринчи дозасини олган эди.