Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бошқармаси маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг январ ойида вируснинг биринчи ҳолати қайд этилганидан бери мамлакатда энг кўп ҳолатлардир.
Аввалги антирекорд – 3270 киши жорий йилнинг 25 сентабр куни рўйхатга олинган эди. 1 ноябр куни мамлакатда кўплаб чекловлар олиб ташланган ва аҳоли аввалги турмуш тарзига қайтганидан сўнг вирусни юқтирганлар сони ошди.
Хавфли вирусни юқтирганларнинг аксарияти – 78%и Сеул, Инчхон ва Кёнгидо вилоятида қайд этилган.
Пандемия бошланганидан бери Жанубий Кореяда жами касалланганлар сони 406 065 кишига етди. Сўнгги сутка давомида 29 киши COVID-19 вируси асоратларидан вафот этган.
Мамлакатда аҳолининг 81,2 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олган, 77,8 фоизи эса тўлиқ эмланган.