Синоптикларнинг маълумотларига кўра, мамлакат ғарбида, шимолида ва жанубида антициклоннинг таъсири аста-секин заифлашмоқда. Об-ҳаво шароити энди циклон таъсирида шакллана бошлайди.
“Атмосфера фронтларининг ўтиши туфайли республиканинг аксарият қисмида ёмғир ва қор кўинишида ёғингарчилик бўлади. Бундан ташқари, шимолий ва шимоли-ғарбий вилоятларнинг айрим ҳудудларида ер музалиши кузатилиши мумкин. Мамлакат бўйлаб туман тушиши ва кучли шамол эсиши кутилмоқда”, - дейилади хабарда.
Шимолий ва марказий ҳудудларда ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда:
Кечаси ҳаво ҳарорати -3 °C дан -10 °C гача тушади;
Кундузи -3 °C дан 5 °C гача.
Бошқа ҳудудларда сезиларли ўзгаришлар кутилмайди.