Ерейментау шаҳридан 10 км масофада, «Ерейментау-Торғай» автотрассасида қор бўронида қолиб кетган 7 та автомобилнинг 20 нафар йўловчиси қутқарилди. Кўриш имконияти жуда паст бўлганлиги сабабли қутқарувчилар уларга арқон ушлатиб, эвакуация учун махсус юборилган ўт ўчириш машинаси ва махсус техникаларга олиб келишган.
Йўловчиларнинг ҳаммаси Ерейментау шаҳар исиниш пунктига етказилди, ҳеч ким тиббий ёрдамга мухтож бўлмаган.