Пойтахт ФВД маълумотларига кўра, бугун, 17 январь куни тонгда шамол тезлиги секундига 15 метргача етган. Шу муносабат билан пойтахтдан чиқувчи барча йўллар ёпилди.
Ақтўбеда Шимолий айланма йўл, Самара-Чимкент трассасининг Бекқул бобо овулидан Қарабутоқ овулигача бўлган қисми, шунингдек Ақтўбе-Орск йўналиши барча турдаги транспорт воситалари учун ёпилди.
Синоптиклар маълумотига кўра, Ақтўбеда қор бўрони кутилмоқда, йўллар музлаган.