Қозоғистон Республикаси ҳудудининг катта қисми циклон ва атмосфера фронтлари таъсирида. Шу сабабли жануб ва ғарбда қор, ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади. Республиканинг аксарият ҳудудларида туман тушиши, қор ёғиши, кучли шамол ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
Кундузи Ақмўла вилоятининг шимоли ва шарқида, Қостанай вилоятининг ғарби ва жанубида, Шимолий Қозоғистон вилоятининг ғарбида, Жамбил вилоятининг жануби-ғарб ва шимолида жануби-ғарбдан эсаётган шамол 30 м/сгача кучайиши мумкин.