Конституциянинг Преамбуласи бутунлай бошқа таҳрирда тақдим этилади
ASTANA. Kazinform — Конституциянинг Преамбуласи бутунлай бошқа таҳрирда тақдим этилади. Бу ҳақда Конституциявий ислоҳотлар бўйича комиссиянинг 4-йиғилишида Конституциявий Суд раисининг ўринбосари Бақит Нурмаханов маълум қилди.
— Конституция бўлимларининг номларини ўзгартириш ёки моддалар мазмунини аниқлаш фақат таҳририй тузатиш эмас. Бу концептуал позицияларни ўзгартирувчи ҳуқуқий аниқликни кучайтирувчи ва асосий қонуннинг сифатини оширувчи муҳим ва чуқур ўйланган қадам. Натижада, ўзгарувчан ҳаётда турланиб бораётган жамоат муносабатларига мос келадиган ҳуқуқий нормалар белгиланади, — деди Бақит Нурмаханов.
Унинг айтишича, Конституциянинг Преамбуласи янги умуммиллий қадриятлар ва замонавий таҳдидларни инобатга олган ҳолда тўлиқ бошқа таҳрирда тақдим этилади.
— Унда асосий қонунни қабул қилишнинг фундаментал мақсадлари, тамойиллари, қадриятлари ва сабаблари аниқланган. Давлатнинг миссияси, унинг тарихий изчиллиги ва жамоат йўналишини белгилайдиган маданий хусусиятлари кўрсатилган. Бу қоидалар тез-тез қайта кўриб чиқилмайди ва узоқ муддатли истиқболда долзарблигини сақлайди. Ушбу базавий тамойиллар жамият ва давлатнинг ривожланиш векторини белгилаб, Конституциянинг барча нормасини тушунтиришга ҳал қилувчи таъсир кўрсатади, — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Конституция матнининг 84 фоизи тузатилганлиги ҳақида хабар берган эдик.