Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси маълумотларига кўра, Олег Соколенко Shenanigan отида тўсиқлар баландлиги 125 см бўлган мусобақасда ғолиб чиқди ва терма жамоага учинчи олтин медални келтирди.
Мусобақанинг биринчи кунида Бекжан Байжанули King Diamond отида 120 см тўсиқлар мусобақасида, Ксения Баталова эса Lady Di отида 140 см тўсиқлар мусобақасида ғолиб чиққан эди.
Олег Соколенко шунингдек, Тошкентдаги мусобақада битта кумуш ва битта бронза медални қўлга киритди. 24 апрель куни у Cinderella отида 140 см тўсиқлар мусобақасида (Жаҳон кубоги ва Гран-прига саралаш) иккинчи ўринни, Shenanigan отида 120 см тўсиқлар мусобақасида эса учинчи ўринни эгаллади.
Яна бир бронза медални Нурила Турисбекова Quibelle van D’abelendreef оти билан қўлга киритди.
Ҳозирда Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали бор. Турнир 26 апрель куни якунланади.
Жамоа FEI Jumping World Cup Grand Prix Eurasian League босқичида иштирок этади. Ушбу мусобақада спортчилар 155 см баландликдаги тўсиқлар йўналишида баҳслашадилар.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам Тошкентда от спорти бўйича ўтказилган йирик турнирларда қозоғистонликлар муваффақиятли иштирок этди.