Конго ДРда Эбола юқтирганлар сони яна ортди

ASTANA. Kazinform – Конго Демократик Республикасида лабораторияда тасдиқланган Эбола ҳолатлари сони 5515 тага етди. Сўнгги бир сутка ичида яна 51 кишида вирус аниқланди, деб хабар беради ТАСС.

Фото: ALJazeera

Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Юқтириш оқибатида 2642 киши вафот этган. Ўлим даражаси 47,9 фоизни ташкил этади.

Ҳозирда касалхоналар ва тиббий изоляция жойларида Эбола вирусини юқтирганликда гумон қилинаётган 700 дан ортиқ киши даволаняпти. Беморлар билан алоқада бўлган шахсларни аниқлаш ва кузатиб бориш даражаси 85,5 фоизни ташкил этди.

15 майда Конго ДР ва Угандада бошланган вирус Африкадаги Эбола тарихида инсон ўлими бўйича иккинчи йирик эпидемияга айланди.

Айни пайтда вирус Конго ДРнинг олти провинциясида қайд этилган. Эпидемиянинг эпицентри Итури провинциясида жойлашган. Уганда ҳукумати эса 28 июлда мамлакатдаги Эбола эпидемияси тугаганини эълон қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Конго ДРдаги Эбола инфекциясига халқаро аҳамиятга эга жамоат саломатлиги соҳасидаги фавқулодда вазият мақомини берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Конго ДРда Эбола юқтириш оқибатида вафот этганлар сони 2500 нафардан ошгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, мамлакатга Эболага қарши вакцинанинг дастлабки партияси етказиб берилгани маълум қилинган эди.