«Кальдас департаментининг Неира муниципалитетидаги шахтадан ер остида қолиб кетган 11 нафар кончининг ўлими биз учун чуқур қайғу», - дейилади вазирликнинг Twitter даги баёнотида. Агентлик раҳбари Хуан Мигель Дуран вафот этганларнинг оилаларига Twitter саҳифаси орқали ҳамдардлик билдирди.
Кондаги авария 26 март куни содир бўлган. Сабаби – кўчки.