Бошқарма маълумотига кўра, Армения, Буэнавентура, Кали, Кибдо ва Манисалес шаҳарларидаги аэропортларда тижорий ҳаво қатнови қайта тикланган. Картаго ва Перейра шаҳарларидаги аэропортлар эса ҳозирча фақат давлат органлари ва қутқарув хизматларининг махсус рейслари учун очиқ.
Эслатиб ўтамиз, 10 августда Колумбиянинг ғарбий қисмида магнитудаси 7,4 балл бўлган кучли зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри Чоко департаментида жойлашган. Мамлакатда зилзиладан сўнг миллий офат режими эълон қилинди.
Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида камида 234 киши ҳалок бўлган.
Шунингдек, зилзиладан кейин мамлакатдаги футбол бўйича чемпионат вақтинча тўхтатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Колумбия Президентига ҳамдардлик телеграммасини йўллагани ҳақида хабар берган эдик.