Ҳодиса пайшанба куни тушдан кейин Некокли муниципалитетида (Антьокиянинг шимоли-ғарбий қисмида) содир бўлган. Фургон осма кўприк орқали дарёдан ўтмоқчи бўлди. Бироқ, кўприк автомобил оғирлигига бардош беролмай қулаб тушди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида беш киши вафот этди.
Расмийлар ҳодиса юзасидан текширув бошладилар.