«Афсуски, ҳокимият самолёт бортидаги барча одамлар ҳалок бўлганини тасдиқлади», — деб ёзди де ла Эсприэлья X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
HK-4985 рўйхат рақамига эга самолёт 13 сентябрда эрталаб Кондотодан Боготага учиб кетаётган пайтда радардан йўқолган. Ҳаво кемаси билан сўнгги алоқа Чоко ва Рисаральда департаментлари чегарасидаги тоғли ўрмон ҳудудида ўрнатилган.
Кейинроқ қидирув гуруҳлари Татама миллий табиий боғи ҳудудидаги бориш қийин бўлган тоғли минтақадан самолёт қулаб тушган жойни аниқлаганлар. Жойнинг мураккаб релъефи ва ноқулай об-ҳаво шароити қидирув-қутқарув ишларини қийинлаштиргани сабабли қутқарувчиларни вертолётлар орқали етказишга тўғри келган.
Самолёт бортида беш киши бўлган. Колумбия оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, уларнинг тўрт нафари Кондотодаги маҳаллий аҳолига ёрдам бериш учун борган тиббиёт ходимлари бўлган.
Колумбия президенти ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирди. Самолёт ҳалокатининг сабаблари аниқланмоқда.